Тадбиркорлик ҳафталиги доирасида қорақалпоғистонлик ёш тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

21.11.2017, 14:45

Тадбиркорлик ҳафталиги доирасида қорақалпоғистонлик ёш тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

Глобал тадбиркорлик ҳафталиги доирасида қорақалпоғистонлик ёш тадбиркорлар, фермерлар, соҳага қизиқиши юқори бўлган олий таълим муассасаларида таълим олувчи талаба-ёшлар, экспертлар ҳамда “Строй вектор” МЧЖ таъсисчиси, “Panamilk” савдо белгиси остида сут ва сут маҳсулотларни қайта ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Ислам Панаев ва “Евро строй” МЧЖ раҳбари Шимбергенов Азат иштирокида очиқ мулоқот ва мастер-класс ташкил этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади ёшларнинг инновацион тадбиркорлиги ва “Start up” лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда мазкур соҳадаги ташаббусларини рағбатлантириш, уларга мутахассислар томонидан тегишли маслаҳатлар бериш, бугунги кунда улкан муваффақиятларга эришган илғор тадбиркорлар тажрибасини ўрганиш ва амалий тавсиялар олиш имкониятини яратиш, шунингдек, тадбиркорлик субъекти фаолиятининг барча босқичларида юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал этиш, мазкур соҳадаги зарур ахборотларни олиш ва амалий масалаларни ҳал этишда ҳуқуқий маслаҳатлар беришдан иборат.

Очиқ мулоқотда тажрибали тадбиркорлар йиғилганларга ўз тадбиркорлик фаолиятини қандай қилиб бошлаганлиги ва фаолияти давомида учраган тўсиқлар ҳамда уларни қай тарзда бартараф этганликлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, улар мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари учун яратилган имкониятлар, шароитлар ва бизнес муҳити дунёнинг деярли бирон бир давлатида мавжуд эмаслигини таъкидладилар. Бундай имкониятлар ва имтиёзлардан ёшларимиз унумли фойдаланган ҳолда ўз бизнесларини амалга оширишлари учун батафсил маълумотлар ва тегишли тавсияларини бериб ўтдилар.

- Бугунги очиқ мулоқот ҳар қачонгидан ҳам қизиқарли ва баҳс мунозараларга бой бўлди, – дейди Нукус шаҳридаги ёш тадбиркор, “Ривож Юлдузи” МЧЖ раҳбари Каримбаев Зуфар. Тадбиркорлик фаолиятимни дастлаб бир нафар ишчи билан бошлаганман. Ҳозирда 10 нафар ёшлар иш билан таъминланган. Тадбирда давомида тажрибали тадбиркорлар билан ўзаро тажриба алмашганлигимиз фаолиятимизни янада ривожлантиришга катта туртки бўлди. Келажакда тадбиркорлик фаолиятимни кенгайтириб, 40 нафар иш ўрни яратиш орқали мамлакатимиз иқтисодиётига оз бўлсада ўз ҳиссамни қўшишни мақсад қилганман.

Ёш тадбиркорлар тадбирдан сўнг “Panamilk” сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1904
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+