Ишончли вакил хонободликлар билан мулоқот қилди

08.10.2021, 17:27

Ишончли вакил хонободликлар билан мулоқот қилди

Ишончли вакилнинг Хонобод шаҳри сайловчилари билан учрашуви дилдан суҳбатга айланди. Учрашувда сўз олган O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова ишончли вакил Ўктамжон Ахуновни йиғилганларга таништириб, барчани сайловда ёруғ келажакни барпо этувчи муносиб номзодга овоз беришга чақирди.

Ишончли вакил томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ҳаёт ва фаолият йўллари, сўнгги беш йилда унинг ташаббуслари билан амалга оширилган изчил ислоҳотлар самараси батафсил тушунтирилди. Янги Ўзбекистон стратегияси акс этган сайловолди дастурнинг мавжуд 10 та устувор йўналишларида олиб борилиши белгиланган режа ва мақсадлар атрофлича баён этилди.

Андижоннинг туризм шаҳри ҳисобланган Хонободнинг юксалиш нуқталари сўнгги беш йиллик кўзгусида сарҳисоб этиларкан, мислсиз янгиланишлар, ободонлаштириш ва бунёдкорлик тадбирлари амалга оширилгани кўзга ташланади. Сўз олганлар орасида тадбиркор Омаджон Жонпўлатов мазкур ислоҳотлар самарасини ўз фаолияти мисолида гапириб берди. Ёш бўлишига қарамай, ўтган йилларда ёшларга, ёш тадбиркорларга яратилган имкониятлар натижаси ўлароқ “Dolomit” қўшма корхонаси, “Azia met plit textil” фабрикаси ҳамда Давлат шерикчилигидаги “Қалдирғоч” мактабгача таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйганини, ички ва ташқи бозорда муносиб ўрин топа олганини ифтихор билан қайд этди. Қувонарлиси, ишбилармонлик муҳити уни тадбиркорларни қўллаб-қувватловчи партия етакчиси, халққа ҳамнафас депутат этганини фахр билан тилга олди. Бу узвийлик замирида инсон меҳнатини қадрлаш, инсон омилини юксакка кўтариш, ташаббусларга қанот бўлиш мезонлари турганини таъкидлади ва барчани мана шундай инсонни олий мақомга кўтарган номзодга овоз беришга чақирди.

Ишончли вакил сайловчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг O’zLiDeP номзоди фаолияти ва сайловолди дастуридан ғоят мамнунликни ҳис қилаётганларига гувоҳ бўлди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    369
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+