Ишончли вакил балиқчилик хотин-қизлар ва ёшлар билан мулоқот қилди
12.10.2021, 11:00
Ишончли вакилнинг балиқчилик хотин-қизлар ва ёшлар билан учрашувини кириш сўзи билан очиб берган O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова 24 октябрда бўлиб ўтадиган сайлов мамлакатимиз, халқимиз ҳаётида муҳим қарор эканлигини яна бир бор таъкидлади.
Ишончли вакил Ўктамжон Ахуновнинг номзод фаолияти билан боғлиқ фикрларини сайловчиларнинг ўзлари беш йилликдаги ютуқлари акс этган ҳаёт ва фаолияти хусусидаги эътирофлари билан давом эттирганлари учрашувни қизғин суҳбат майдонига айлантиргани рост.
Жумладан, Зулфияхон Холиқова номзоднинг ўтган фаолияти давомида адашган фуқароларга амнистия қарори билан имконият берилганлиги қанча-қанча юртдошларимизнинг хатосини тушуниб, тўғри йўлга қайтишларига хизмат қилганини таъкидлади: “Охирини ўйламай қилинган хато учун маълум муддат озодликдан маҳрум бўлдим. Ўшандаги пушаймоним ўзимга аён. Бироқ Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари амнистия акти билан эркинликка чиқишимга замин бўлди. Мана, бугун оилам, фарзандларим ёнидаман. Мен, албатта, биз аёлларга шундай имконият бераётган, оиламизга қайтишимизга сабабчи бўлган номзодга овоз бераман!”
Сўз олганларнинг барчаси номзоднинг ўтган беш йилдаги фаолияти давомида эришган ютуқлари, марраларини эътироф этаркан, халқнинг ташвиши, муаммолари ечими билан яшайдиган шундай фидойи номзодга овоз беришларини қатъий қайд этдилар.
Моҳидил Тўхлибоева,
O’zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши
аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонди
26.10.2021, 10:43
-
Ишончли вакил сайловолди учрашувларига Қизилтепада якун ясади
22.10.2021, 20:52
-
Ишончли вакилнинг сайловолди учрашуви тил байрамига бағишланган мусиқий дастурга уланиб кетди
22.10.2021, 20:50
-
Истиқболли режалар - олий мақсадлар рўёбига хизмат қилади
22.10.2021, 19:02
-
Франциялик халқаро кузатувчилар билан учрашув
22.10.2021, 18:57
Фикрингизни қолдиринг