“Ўтган беш йилда тиббиёт олийгоҳлари ўқув муддати бир йилга қисқарди”

15.10.2021, 16:40

“Ўтган беш йилда тиббиёт олийгоҳлари ўқув муддати бир йилга қисқарди”

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурининг устувор йўналишларидан бири “Аҳоли саломатлиги – бебаҳо бойлигимиз” деб номланади. Тиббиёт соҳасида амалга оширилиши белгиланган вазифалар тўла баён этилган мазкур йўналишда қайд этилишича, соғлиқни сақлаш тизимига ажратиладиган маблағлар 2 баробар оширилади. 46 та туманлараро перинетал марказлар барпо этилади. 11 та тиббиёт олий таълим муассасаси трансформация қилиниб, уларнинг қошида клиникалар ташки этилади ва ўқитувчиларнинг хорижда малака оширишлари йўлга қўйилади.

Мамлакатимизнинг тиббиёт соҳасидаги мазкур ўзгаришларини амалга ошириш режаларига O’zLiDeP номзоди Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятидаги ишончли вакили Ўктамжон Ахуновнинг Андижон давлат тиббиёт институти педагог ва талабалари билан учрашувда алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашувда партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова, партия Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси масъул ходими Самидилло Маҳмудовлар иштирок этдилар.

Сайловолди дастур билан тўлиқ танишиб чиққанини мисоллар билан изоҳлаган олийгоҳ психологи Ўткирбек Арзиқулов ўтган беш йилдаги тиббиёт соҳасида яратилган имкониятларни тўлқинланиб гапираркан, уларни дастурда белгилангани бўйича изчил давом этиши соҳа вакилларини бирдек мамнун этганини таъкидлади. Масалан, шу соҳадаги олий таълим муддати бир йилга қисқарди, педагог-шифокорлар маоши сезиларли даражада оширилди.

Қизғин фикр-мулоҳазалар руҳида ўтган учрашув, айниқса, талабаларда катта таассурот қолдирди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    354
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+