Ишончли вакилнинг талабалар билан учрашуви ёшларга оид ислоҳотлардан розиликни ўзида намоён этди

15.10.2021, 16:42

Ишончли вакилнинг талабалар билан учрашуви ёшларга оид ислоҳотлардан розиликни ўзида намоён этди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилояти бўйича ишончли вакили Ўктамжон Ахунов Андижон давлат университети педагог ва талабалари билан учрашди.

Учрашувда O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова, партия Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси масъул ходими Самидилло Маҳмудов, партия депутати Муҳаббатхон Юлдашевалар иштирок этдилар.

Ишончли вакил учрашуви аввалида талабалар билан самимий суҳбатлашди. Йигит-қизларнинг сўнгги беш йилда ёшларга яратилган оламшумул имкониятлар тўғрисида тўлиб-тошиб гапирганлари, ўз ҳаётлари мисолида эришган ютуқлари, улкан марралари хусусидаги эътирофларидан сўнг айни шарт-шароитларни яратишда ташаббус кўрсатган номзоднинг ҳаёт ва фаолияти батафсил тушунтирилди.

-Сизлар учун яратилган барча қулайликлар янги Ўзбекистонни бунёд қилишда Сизларга таянч эканлиги ҳақиқатдир, - деди жумладан ишончли вакил ўз нутқи давомида. – Бугун ҳурматли номзодимиз илгари сураётган янги Ўзбекистон стратегияси кечаги Сиз азиз ёшларнинг ҳар томонлама баркамол, етук, салоҳиятли бўлиб камол топишингизда муҳим аҳамият касб этган Ҳаракатлар стратегиясининг мантиқий давомидир.

Сайловолди дастурнинг устувор йўналишларида амалга оширилиши белгиланган вазифалар ижроси самараси инсон қадри, манфаатлари, хавфсизлиги, саломатлиги, келажаги учун хизмат қилиши қайд этилди.

Муяссархон Умурзақова,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    287
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+