Ёш фермерлар – янги ташаббусларнинг ижодкори

14.11.2017, 18:21

Ёш фермерлар – янги ташаббусларнинг ижодкори

Статистик маълумотларга кўра, мамлакатимизда 5 минг 800 дан зиёд ёш фермер фаолият кўрсатмоқда. Шу боис уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, эришган ютуқларини оммалаштириш, уларни миллий ва хорижий тажрибалар билан таништириш муҳим аҳамият касб этади. Ана шу мақсадда O’zLiDeP мунтазам равишда “Ёш фермер” кўрик-танловини ўтказиб келмоқда.

Мазкур кўрик-танловнинг Сирдарё  вилоят босқичи ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди. Танловда 18-35 ёшгача бўлган фермерлик ҳаракатида фаол иштирок этаётган шижоатли, изланувчан ва ташаббускор ёш фермерлар иштирок этди.

– Фермер хўжалигимиз 2004 йилда ташкил этилган, – дейди “Сатторқул авлоди” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари, танлов ғолиби Жаҳонгир Исломов. – Жорий йилда 15 гектар майдонда пахтанинг “С-65” навини парвариш қилиб, гектардан 21-25 центнердан ҳосил олдик. Шартномавий режа 30 тонна бўлишига қарамай, давлатга 54 тоннадан ортиқ пахта хом ашёсини топшириб, шартномавий режани 181 фоизга бажардик. Келгусида фермер хўжалигимизда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасини ишга туширишни мақсад қилганмиз. 

“Ёш фермер” республика кўрик-танловинининг вилоят босқичида фаол иштирок этган барча иштирокчиларга ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди. 

Ҳусан ЖАББОРОВ,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1899
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Sherzod2018-10-05 21:21:28

Men Qarshi shaxridanman.O.T.T tadbirkorman shaxar xokimi tusqinlik qilmoqda J.Fozilov.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+