Андижонда партия фаоллари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида фаол иштирок этишяпти

10.11.2021, 18:29

Андижонда партия фаоллари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида фаол иштирок этишяпти

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши етакчиси ташаббуси билан “Яшил макон –бизнинг макон” акцияси ўтказилмоқда.

Қўрғонтепа  ногиронлиги бўлган болалар “Мурувват уйи”да “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Яшил маконни яратишга ҳиссамизни қўшамиз!” шиори остида ободлик тадбирлари ташкил этилди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова ташаббуси билан олиб келинган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ушбу муассасасининг томорқаси, ички ва ташқи ҳудудига ўтқазилди.

Шунингдек, шу куннинг ўзида депутат ва партия етакчиси томонидан Андижон туманидаги 59-Ҳоқон сайлов округида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилалар ҳовлиларига “Яшил макон – бизнинг макон!” акцияси доирасида гул ва мевали дарахти кўчатлари ўтқазиб берилди.

  • Кўрилди
    374
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+