Сайёр қабулларда муамолар ижобий ечим топяпти

21.02.2018, 19:02

Сайёр қабулларда муамолар ижобий ечим топяпти

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан Навбаҳор туманидаги “Ғужбоғтепа” ва “Ўзбекистон” МФЙда сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда одамларнинг дарду ташвишлари, таклиф-мулоҳазалари тингланиб, кўплаб мурожаатлар кўриб чиқилди, уларнинг салмоқли қисми белгиланган тартибда ҳал этилди.

“Ғужбоғтепа” МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Жўлиев ушбу ҳудуддаги Сўғдиёна  кўчасига тоза ичимлик суви етиб бормаслиги сабабли маҳалла аҳли ичимлик сувидан қийналаётганини айтди. Бу масала сайёр қабулнинг ўзида ижобий ечим топди. Туман Сувоқава ДУК туман бўлими бошлиғи А.Ҳудойқулов ҳудудга тоза ичимлик суви олиб бориш бўйича амалий ёрдам беришини маълум қилди.

Қабул давомида “Ғужбоғтепа” МФЙда яшовчи фуқаро Илҳом Ўткиров ҳам  “Адолат”, “Бахт”, “Сармиш” кўчаларига тош ётқизиш бўйича мурожат қилди. Ушбу мурожаат юзасидан туман йўл қурилиш бўлими ходими М.Қодиров ҳудудларга тош ётқизиш ишлари 2020-йилга қадар босқичма-босқич амалга оширилишига ваъда берди.

Мулоқот якунида барча мурожаатларнинг ижроси қатъий назоратга олинди. 

Отабек АТАҚУЛОВ,

O‘zLiDeP Навбаҳор туман

Кенгаши  аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1462
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+