Янги Ўзбекистонда гендер тенгликниг ҳуқуқий асослари

19.11.2021, 15:36

Янги Ўзбекистонда гендер тенгликниг ҳуқуқий асослари

O`zLiDeP “Аёллар қаноти” ҳамда “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат банки билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистонда гендер тенглик масаласи” мавзусида тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат банки ходимлари, партия фаоллари иштирок этишди.

Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилинди. Таъкидландики, гендер тенгликка эришиш стратегияси доирасида 2030 йилга келиб барча хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг ҳар қандай шаклига барҳам бериш, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётда қарорлар қабул қилишнинг барча даражаларида аёлларнинг тўлиқ ва самарали иштирокини ва етакчилик қилиш учун тенг имкониятлар яратилади. Бундан ташқари, давлатнинг турли даражаларида Давлат дастурларини қабул қилиш жараёнида гендер тенглик тамойилларини жорий қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, тадбирда жамиятимизда аёллар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва аёлларни ҳимоя қилишнинг институционал асосларини такомиллаштириш, аҳолининг гендер тенглик ва аёллар ҳуқуқлари тўғрисида хабардорлигини ошириш ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётида уларга риоя этилишини таъминлаш учун масъул мансабдор шахсларни тегишли ҳуқуқий меъёрлар асосида ўқитиш каби ишлар амалга оширилаётганлиги, бунда нафақат давлат, балки, нодавлат ташкилотлари ҳам фаол иштирок эаётганлиги алоҳида қайд этилди.

Тадбир давомида иштирокчилар мазу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Тадбир сўнгида  партия ғояларини қўллаб-қувватлаб, унинг сафига кириш истагини билдирган банк ходимларига партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.

  • Кўрилди
    746
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+