Хотин-қизларга “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

22.11.2021, 16:54

Хотин-қизларга “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

O’zLiDeP Избоскан туман Кенгаши ташаббуси билан “Бирлашган” маҳалласида жойлашган 42-умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистон стратегиясида хотин-қизларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.  Шу ҳудуддаги аёллар вакиллари, таълим масканидаги муаллима ва ходималар иштирокидаги мазкур тадбирда дастлаб Аёллар қаноти томонидан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси”  китоби тақдимоти ўтказилди.

Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Наимахон Нўъмонованинг Янги  Ўзбекистон ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг мақсади, мазмун-моҳияти ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиётимиз истиқболлари юзасидан билдирган фикрлари қизғин савол-жавобларга уланди.

-Бугун хотин-қизларимизнинг сиёсий-ижтимоий дунёқарашлари ҳам янгича қиёфа касб этганига гувоҳ бўляпмиз, - дейди партия туман Кенгаши Аёллар қаноти гуруҳ раҳбари Зуҳрахон Ҳайдарова. - Бугун Президентимиз томонидан чекка жойлардаги қизларимиз, аёлларимизга ҳам эътибор ва ғамхўрликнинг ортиб бораётгани партиямиз ҳаётида ҳам салмоқли аҳамият касб этмоқда. Масалан, қишлоқларнингэнг чекка ҳудудларига қадар партия Аёллар қаноти нафасини олиб киришга, депутат аёлларимиз, тадбиркор аёлларимиз орқали уларга кўмаклашишга, муаммоларини имкон қадар ҳал этишга ҳаракат қиляпмиз.

Иштирокчилар асар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.

Иродахон Таджибаева,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Аёллар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    598
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+