Улуғнорда партия “Аёллар қаноти” сафи янада кенгаймоқда

23.11.2021, 19:09

Улуғнорда партия “Аёллар қаноти” сафи янада кенгаймоқда

Улуғнор туманидаги “Улуғнор баракаси” фермер хўжалиги қошидаги тикув цеҳи дастлаб 10 нафар ишчи билан иш бошлаган. Тадбиркор Шодиёр Абдуллаевнинг саъй-ҳаракатлари билан мазкур фаолият кенгайтирилиб, яқин ҳудуддаги яна 10 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминлангани қувончли. Эркаклар ва аёлларнинг мавсумий кийимлари тикиб-тайёрланиб, харидорларга етказиб берилаётган ушбу цеҳда O’zLiDeP Улуғнор туман Кенгаши Аёллар қаноти гуруҳи томонидан давра суҳбати ташкил этилгани бежиз эмас. Хотин-қизлар орасида ишбилармонлик муҳитини кенгайтириш, тадбиркорлик кўникма ва қизиқишларини ошириш мақсадида ўтказилган тадбир аввалида партия туман Кенгаши аппарат раҳбари, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Турдихон Қосимова томонидан аёллар гендер тенглиги, жамиятда аёлларнинг тутган ўрни, тадбиркорлик соҳасида хотин-қизлар эришаётган самарали натижалар хусусида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, давра суҳбати давомида Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди.

- Янги Ўзбекистонни барпо этишда, хотин-қизларнинг муносиб ўрни бор, албатта, - дейди партия туман Кенгаши Аёллар қаноти гуруҳи раҳбари Замирахон Бобоқўзиева. – Чунки миллат тарбиячиси бу аёл, онадир! Унинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий кенг дунёқараши жамият эртаси ёшларни тарбиялашда муҳим мезондир. Шунингдек, гендер тенглиги масаласи устувор даражага кўтарилаётгани замирида ҳам мамлакат тақдирига дахлдорлик тушунчаси бор.

Тадбир Аёллар қаноти сафининг яна 5 нафар хотин-қиз билан бойишига хизмат қилди.

Иродахон Таджибаева,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Аёллар қаноти бўлими мудири. 

  • Кўрилди
    237
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+