Нукуслик талаба-ёшлар иштирокида бизнес тур ташкил қилинди
24.11.2021, 15:07
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий партия ташкилоти ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан “Тадбиркорлик сари илк қадам” шиори остида “NUKUS ELECTRO APPARAT” МЧЖ қўшма қорхонасига Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талаба ёшлари иштирокида бизнес тур ташкил этилди.
Тадбирда ишлаб чиқариш масаласи бўйича корхона директори ўринбосари Джаббаров Жасур ёшларга корхона фаолияти, ишлаб чиқараётган маҳсулотлар сифати ва харидорбоплиги бўйича батафсил маълумот бериб, ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулотгача бўлган жараён билан таништириб ўтди. 2017 йил сентябрь ойида Нукус шаҳрида Ўзбекистон ва Швейцария давлати ҳамкорлигида “NUKUS ELECTRO APPARAT” МЧЖ қўшма корхонаси ўз фаолиятини бошлади. Корхона йилига буюртма асосида 3 мингдан ортиқ тўлиқ транспорт подстанциясини ишлаб чиқаради. Ҳозирги пайтда корхонада 200 нафардан ортиқ ходимлар иш билан таъминланган бўсла, уларнинг 80 фоиздан зиёдини ёшлар ташкил этади.
Тадбир давомида талаба ёшлар корхона фаолияти билан яқиндан танишар экан, тажрибали мутахасислар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди ва келгусида шу корхонада ишлаш истагини билдиришди. Қолаверса талаба ёшлар партияга хайрихоҳлигини билдириб, аъзо бўлиш истагини ҳам айтишди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
“Энг яхши бизнес режа” танлови ғолиблари тақдирланди
18.01.2024, 17:11
-
Хизмат кўрсатиш салмоғи ортмоқда
17.01.2024, 16:31
-
140 турдаги мебел маҳсулотлари ишлаб чиқараётган O'zLiDeP фаолининг йиллик даромади 11,4 млрд. сўмни ташкил этади
06.10.2023, 14:02
-
Депутатлар тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди
29.09.2023, 15:46
-
Тадбиркорлар муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди
22.09.2023, 15:17
Фикрингизни қолдиринг