140 турдаги мебел маҳсулотлари ишлаб чиқараётган O'zLiDeP фаолининг йиллик даромади 11,4 млрд. сўмни ташкил этади

06.10.2023, 14:02

140 турдаги мебел маҳсулотлари ишлаб чиқараётган O'zLiDeP фаолининг йиллик даромади 11,4 млрд. сўмни ташкил этади

Тадбиркорлар – аввало, ўз меҳнати билан фаровонликка эришадиган, жамиятни иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшувчи инсонлардир. Тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам боқади, давлатни бой қилади. Кейинги йилларда мамлакатимизда хусусий мулк, кичик бизнес ҳамда ўрта ва йирик тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлида юртимизда амалга оширилаётган  катта ислоҳотлар туфайли O’zLiDePнинг асосий электорати ҳисобланган тадбиркорлар ва фермерлар сафи йилдан йилга юртимизда ортиб бормоқда. Буни Ромитан тумани мисолида ҳам кўрса бўлади.

Ушбу туманда 31 йилдан буён фаолият олиб бораётган “Жайҳун” мебел ишлаб чиқариш корхонаси дастлаб 5 нафар ишчи билан ўз фаолиятини бошлаган бўлса, ҳозирги кунда улар сони 70 нафардан ошган. Корхона цехларида  ташкилот ва муассасалар учун компьтер столлари, китоб жовонлари, махсус ўқув парталари ва ёзув доскалари, стол-стул, шкаф каби 140 турдаги мебел маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

2011-2016 йилларда мебел ишлаб чиқариш корхонасида лизинг асосида Италия ва Туркия давлатларидан, 2018 йилда эса Хитой халқ Республикасидан замонавий янги дастгоҳлар келтирилган. Бунинг натижасида корхонада 2020 йилда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 8,1 млрд, 2021 йилда 9,5 млрд, 2022 йилда эса 11,4 млрд. сўмни ташкил этган.

2020 йилда корхонага Белорусь, Чехия, Хитой ва Япония давлатларидан стул каркасларини хромловчи ускуналар жамланмаси олиб келиниб, янги йўналишдаги ишлар бошлаб юборилди.

Бугунги кунда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган сифатли мебел жиҳозлари мамлакатимизнинг барча вилоятларига етказиб берилмоқда.

-Келажакдаги режаларимиз янада улкан, -дейди корхона раҳбари Нодир Бакоев. - Ишлаб чиқарилаётган мебел маҳсулотларини нафақат Ўзбекистонга, балки бир қатор хорижий давлатларига ҳам экспорт қилишни йўлга қўймоқчимиз. Шунингдек, яна кўплаб ёшларга,  юртдошларимизга мебелсозлик ҳунарини  ўргатиб  уларнинг бандлигини таъминлаш ниятидамиз.

Мазкур корхонада O'zLiDePнинг ўз сафига фаол партия аъзоларини бирлаштирган қуйи бўғини фаолияти ҳам йўлга қўйилган бўлиб, ушбу сиёсий тузилманинг ғоявий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яқинда партия қуйи бўғинида “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, ушбу муҳим ҳужжатдаги 100 та мақсадни ўз ичига қамраб олган 5 та устувор йўналишда белгилаб берилган вазифалар тарғиботига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир сўнгида корхонанинг ишчи ходимлари партия аъзолигига қабул қилинди

  • Кўрилди
    292
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+