Наманган лимонлари Европа давлатларига экспорт қилинади
24.11.2021, 15:10
Наманган мева-сабзавотчиликни етиштириш борасида анча ривожланиб улгурди. Эндиликда Наманган лимонлари Европа мамлакатларига экспорт қилинади. Илк маҳсулотлар Германия ва Швейцарияга йўл олади. Маҳсулот учун халқаро GLOBAL GAP сертификати олинди.
Бу «VALLEY FRUITS» кооперативига Евроиттифоқ бозорлари эшигини очди. Шу тариқа Ўзбекистонда етиштирилган лимон биринчи бор Наманган орқали хориж бозорига чиқмоқда.
Нориндаги 81 та фермер хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларини кооперация асосида бирлаштирилиб, 250 тонналик маҳсулот жамғарилди.
O'zLiDeP фаоли, тадбиркор Зуҳриддин Ҳошимов раҳбарлигидаги мазкур корхона 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, мева-сабзавотларни қуритиб-қайта ишлаб экспорт қилиш билан шуғулланади.
O'zLiDeP Наманган вилояти кенгаши
Матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
“Энг яхши бизнес режа” танлови ғолиблари тақдирланди
18.01.2024, 17:11
-
Хизмат кўрсатиш салмоғи ортмоқда
17.01.2024, 16:31
-
140 турдаги мебел маҳсулотлари ишлаб чиқараётган O'zLiDeP фаолининг йиллик даромади 11,4 млрд. сўмни ташкил этади
06.10.2023, 14:02
-
Депутатлар тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди
29.09.2023, 15:46
-
Тадбиркорлар муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди
22.09.2023, 15:17
Фикрингизни қолдиринг