O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” вакиллари қибрайлик ёш тадбиркорнинг фаолияти билан танишдилар

24.01.2022, 15:08

O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” вакиллари қибрайлик ёш тадбиркорнинг фаолияти билан танишдилар

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими мудири Умидали Хайдаров бошчилигидаги “Ёшлар қаноти” фаоллари намунали корхоналардан бири Қибрай туманидаги “Жонибек Файз проф” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишдилар.

Корхонага ташриф буюрган “Ёшлар қаноти” фаоллари ёш тадбиркорнинг тажрибаси ҳамда иш олиб бориш услубини кўздан кечириб, ўзаро фикр алмашишди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, партия вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” фаолларидан бири бўлган қибрайлик Шахбоз Абдухафизов ҳам ўз тенгдошларини иш билан таъминлаган илғор тадбиркорлардан.

“Профнастиль маҳсулотлари қайта ишланадиган кичик корхонамизда ҳозирча 5 нафар ходим фаолият юритади. Бундай натижага эришишимизда давлатимиз томонидан ёшлар қўллаб-қувватланиб, уларнинг ўз бизнесини ташкил этиши учун барча имкониятлар, энг қулай шарт-шароитлар яратиб берилгани сабаб бўлди. Бунга жавобан, келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириб, янги иш ўринларини яратмоқчимиз”, - дейди кичик корхона раҳбари Шахбоз Абдухафизов.

Ташриф сўнггида ёш тадбиркорни рағбатлантириш мақсадида партия вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    339
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+