Депутат 38 та хонадоннинг муаммосини ҳал қилди

26.01.2022, 09:50

Депутат 38 та хонадоннинг муаммосини ҳал қилди

Андижонда “Аёллар дафтари” га киритилган опа-сингилларимизнинг муаммоларини ҳал қилишда маҳаллий Кенгаш депутатлари фаоллик кўрсатиб келмоқда.

Халқ депутатлари Булоқбоши туман Кенгаши депутати Мавлудахон Тохирова “Шоҳгузар” маҳалласи Учқун кўчасидаги “Аёллар дафтари”га киритилган 38 та хонадон эгалари муаммоларини ўрганди.

Депутат мазкур хонадондаги хотин-қизлар бандлигини таъминлаб,  тадбиркорликка йўналтириш мақсадида ўз томорқаларидан самарали фойдаланишда кўмаклашди. Ушбу хонадон эгаларига имтиёзли кредит асосида 8 миллион сўм миқдорида ҳовлисининг атрофида сўритоклар қуриб берилди.

Жойларда “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган бу каби амалий ишлар  давом этмоқда.

  • Кўрилди
    273
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+