Депутат мактаблар фаолиятини ўрганишни бошлади

02.02.2022, 15:44

Депутат мактаблар фаолиятини ўрганишни бошлади

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси, 59-“Хоқон” сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган Хуршидахон Халилова “Ўрикзор” маҳалласида истиқомат қилаётган аҳоли ва сайловчиларни қийнаётган муаммо, таклифларини эшитиш ҳамда уларни ҳал этиш чораларини кўриш билан бирга маҳалладаги умумтаълим мактабларининг ҳолатини ўрганиш, амалий кўмак бериш мақсадида жойларда турли учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этиб келмоқда. Аҳоли билан учрашувда Ўрикзор кўчаси 1-тор кўча 4-хонадонда яшовчи Хуршида Махмудова кўзидан шикояти борлиги, руҳий хасталикдан қийналаётгани, яшаш шароити оғирлиги сабабли ижтимоий-таъминот олиши учун ногиронлик гуруҳи тайинлашида кўмак сўради. Депутат дарҳол мутассади ташкилотлар билан мурожаатга ечим излади ва ўз назоратига олди.

Депутат маҳалладаги ўрганишни 54-умумтаълим мактабидан бошлади. Андижон туман халқ таълими тасарруфидаги мазкур  муассаса  “Ўрикзор” маҳалласида жойлашган. 2014 йилда  600 ўринга мўлжаллаб қурилган ушбу мактабда 78 нафар устозлар 1202 нафар ўқувчиларга сабоқ бериб келмоқда.

Дастлаб, халқ ноиби таълим муассасаси раҳбарлари, ўқитувчи ходимлари билан учрашиб, давлатимиз раҳбари томонидан халқ таълими тизимига қаратаётган эътиборлари хусусида сўз юритди. Депутат ўз сўзида 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида тўртинчи устувор йўналиш ҳам айнан таълим соҳасини, инсон капиталини ривожлантиришга қаратилгани ҳам бежиз эмаслиги, давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, таълим соҳасидаги ислоҳотларни кечиктиришга ҳаққимиз йўқ, мактаб таълимида пойдеворни бугундан мустаҳкамлаш кераклигини алоҳида таъкидлади.

Учрашувдан сўнг, мактабнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Аброрбек Усмонов мактабда яратилган шарт-шароитлар, спорт заллари, компьютерга ихтисослашган синфхоналари билан таништирди. Ҳар бир синф хоналарига кузатув камералари ўрнатилгани, бу эса ўқувчи ва ўқитувчиларнинг доим назоратда эканлиги, шунингдек, бошланғич синф хоналари ҳам намунали жиҳозлангани халқ ноибини қувонтирди. Айниқса, муассаса ҳудудига иссиқхона қуриб, унда цитрус мевалари етиштираётгани алоҳида эътибор тортди.

Ўрганишлар асносида муассаса ташқарисида янги барпо этилаётган мини стадион ҳам айнан мактаб ўқувчилари учун жорий йилнинг 21 мартида  фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётгани муассаса раҳбариятининг спортга бефарқ эмаслигини англатади. Мактаб спортзали эса  қайта таъмирдан чиқаётганлиги ва бу йўналишда фойдаланиш учун спорт анжомлари кераклигини депутат ўз назоратига олди.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    310
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+