Чувалчангдан биогомус ўғит маҳсулотини етиштираётган сайҳунободлик томорқачи мини кластер ташкил этмоқчи

02.02.2022, 16:52

Чувалчангдан биогомус ўғит маҳсулотини етиштираётган сайҳунободлик томорқачи мини кластер ташкил этмоқчи

O'zLiDeP Сайҳунобод туман Кенгаши вакиллари партия фаоли, тадбиркор Дилмурод Абдураҳмоновнинг тажрибасини ёшларга ўрнак қилиб кўрсатиш мақсадида хонадонида тадбир ташкил қилинди. Тадбиркор  Калифорниядан олиб келган “қизил ёмғир чувалчанглари”дан биогомус ўғит-маҳсулотини етиштириш жараёни билан таништирди.

-Дастлаб 3 кв.метр жойни чувалчанг етиштиришга мослаштириб олдик. Бунга 5 миллион сўм сарфланди, - деди тадбиркор. -Меҳнатнинг енгили бўлмайди, тажрибангиз ошиб, даромад кўзга кўринганда, албатта яна ғояларингиз кўпайиб боради. Тўрт нафар ишчи ўрни яратиб, беш ой мобайнида 20 млн.сўм соф даромад олганмиз. Бугунги кунда биогомус ишлаб чиқариш майдони ҳажми 60 кв.метрдан ортиқ бўлиб, йил якунига қадар 120 млн.сўм соф даромад олишни режалаштираяпмиз.

Тадбиркор келгусида ўз томорқасида чувалчанг етиштириш бўйича мини кластер ташкил этмоқчи. Шунинг баробарида 15 нафар ишчи ўрни яратиш имконияти бўлади. Тадбирда иштирок этган ёшларга бажонидил тажрибасини ўргатишни таъкидлади. У ижтимоий тармоқда тадбиркорлик фаолиятини ёритувчи телеграмм канали ташкил этганлигини, мазкур канал орқали бугунги кунда қўшни туман ва маҳаллаларга ҳам сифатли биогомус маҳсулотини етказиб бераётганлигини қайд этди.

Ёш тадбиркор билан учрашувда  Кенгаш Аппарат раҳбари А.Эрназаров партия мақсад ва вазифалари ёшларнинг мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларда иштирокини янада фаоллаштириш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва уларни ҳаётга тадбиқ этишига кўмаклашиш ҳамда ёшлар томонидан тадбиркорлик фаолиятларини бошлашларига амалий ёрдам беришдан иборатлигини  айтди. Тадбир иштирокчилари орасида партия аъзолари ва аъзоликка қабул қилинган ёшларнинг борлиги ҳам бу каби учрашувларнинг таъсири катталигини эътироф этди.

Тадбир якунида тадбиркор ва иштирокчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    334
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+