O‘zLiDeP кўмагида “Боғистон” ва “Якка терак” маҳалласида 33 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилди

28.02.2018, 15:33

O‘zLiDeP кўмагида “Боғистон” ва “Якка терак” маҳалласида  33 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилди

Халқимиз очиқ мулоқотларда ўзларини қийнаб келаётган муаммоларга жавоб топаётгани хурсанд. Зеро, бундай мулоқотларда халқимизнинг муаммоларига ижобий ечим топиляпти. Албатта, бундай хайрли ишларда O‘zLiDePнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Партия Сурхондарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган очиқ мулоқотнинг навбатдагиси Қизириқ туманидаги “Боғистон” ва “Якка терак” маҳаллаларида бўлиб ўтди.

Мулоқотда партия фаоллари ва “Агробанк” туман филиали ходимлари томонидан кейинги йилларда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини тадбиркорлик соҳасига жалб қилиш  борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берилиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятида юрган юртдошларимизга  иссиқхона қуриш ва парандачилик фабрикалари ташкил этиш учун 7 фоизлик имтиёзли кредитлар таклиф қилинди.

– O‘zLiDeP фаоллари ташаббуси билан маҳалламиздаги 14 хонадонда парандачилик йўлга қўйилган бўлса, 19 хонадонда иссиқхона ташкил этилди, – дейди “Якка терак” МФЙ раиси Маматқобил Эшмаматов. – Айтиш жоиз, бу каби мулоқотлар маҳалладаги мавжуд муаммоларни яна бир бор таҳлил қилиш ва аҳолини қийнаб килаётган муаммоларни бартараф этиш имконини беради. Тадбир давомида коллеж битирувчиларини тадбиркорликка жалб этиш бўйича аниқ таклиф-тавсиялар берилаётгани айни муддао бўлмоқда. Бунинг учун тадбир ташкилотчиларидан  миннатдормиз.

Таъкидлаш жоиз, бу каби учрашувлар вилоятнинг барча туманларида бўлиб ўтмоқда.

         Мурод ЭШНАЗАРОВ,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1551
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+