Энг фаол БПТ раислари тақдирланди

09.02.2022, 11:15

Энг фаол БПТ раислари тақдирланди

Бошланғич партия ташкилоти бу – фуқароларни ўзаро манфаатлар, қарашлар умумийлиги асосида ҳудудий, ишлаб чиқариш муассасаларида бирлаштирган сиёсий партия ташкилотларининг бошланғич бўғинидир.  БПТ – партиянинг негизи ҳисобланади. Уларнинг самарали фаолияти партия ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. БПТ лар қанчалик фаол бўлса, партия фаолияти самарадорлиги таъминланади, аъзолар сони кўпаяди.

Ҳозирда O’zLiDeP Сирдарё туман Кенгашида 64 та бошланғич партия ташкилоти бор ва уларга 4665 нафар аъзо бирлашган. Партия электоратини ўйлантираётган муаммоларни ўрганиш ва уларни депутатлар орқали давлат ҳокимияти органларига олиб чиқиш, муаммолар ечими юзасидан таклифларни шакллантиришда қуйи бўғин аъзолари тобора фаоллашиб бормоқда. Албатта, улар орасидаям энг фаоллари мавжудки, уларнинг фаолиятини бошқаларга ўрнак қилса арзийди.

Депутатлар тумандаги “Телеком”, туман Бандликка кўмаклашувчи маркази, туман мактабгача таълим бўлими, “Жамшид” хусусий корхонасида фаолият юритиб келаётган БПТ раисларига партия номидан миннатдорлик билдириб, ҳомийлик совғаларини топширишди.

Туман Кенгаши депутатлари Д.Жўраева ва Р.Абдураимовлар қуйи бўғин-бошланғич партия ташкилоти ишини тизимли ташкил этиш, етакчилар салоҳиятини ошириш борасида муайян натижаларга эришиш учун уларга амалий ёрдам учун ҳамиша тайёрлаигини таъкидлашди.

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    347
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+