Партия аъзолари сафи тадбиркорлар билан кенгаймоқда

11.02.2022, 17:19

Партия аъзолари сафи тадбиркорлар билан кенгаймоқда

Бугунги кунда юртимизда хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш орқали унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини кескин ошириш, аҳолини иш билан таъминлаш, кишиларнинг реал даромадларини кўпайтириш, аҳоли барча қатламларининг турмуш фаровонлигини яхшилаш масадида кенг имкониятлар яратилмоқда.

O'zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши фаоллари тумандаги Боғичинор маҳалласида қуриб фойдаланишга топширилган “Milano garden plaza” меҳмонхонаси фаолияти билан танишди.

Тадбиркор Жамшед Рашидов томонидан 3,8 миллард сўм маблағ эвазига қурилган мазкур меҳмонхона туманда ягона сифатли хизмат кўрсатиш мажмуаси ҳисобланади.

Тойлоқда туризмни ривожлантириш, сайёҳ ва меҳмонлар учун қулайлик яратиш мақсадида қурилган  меҳмонхона биноси 4 қаватдан иборат бўлиб, 25 ўринга мўлжалланган,  11 та ётоқхона, 1 та ресторан 1 та бар ҳамда усти ёпиқ бассейн ўрин олган. 11 сотих майдонда бунёд этилган иншоот жаҳон андозалари даражасида жиҳозланган. Меҳмонхонага замонавий иситиш ва совитиш тизимлари ўрнатилган. 5 та ишчи ўрни яратилган.

Партия фаоллари меҳмонхона билан танишиб, уй ерда фаолият юритаётган ишчи ходимларга партия мақсад вазифалари ҳақида тушунчалар беришди ва ишчи ходимларни партия аъзолигига қабул қилиб, партия бошланғич ташкилотини тузишга келишиб олдилар.

Камола Ахмеджанова,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

БПТ лар билан ишлаш гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    400
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+