Ёшлар етакчилари сафимизда

11.02.2022, 17:36

Ёшлар етакчилари сафимизда

O’zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Президентимизнинг жорий йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, маҳаллаларда иш бошлаган ёшлар етакчилари билан учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда сўзга чиққанлар маҳалладаги ёшлар етакчисининг асосий вазифалари “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур  маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш,   ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада оширишда уларга катта масъулият юклатилганлигини қайд этди.

Учрашув давомида Сариосиё туманида иш бошлаган ёшлар етакчилари  партияга аъзоликка қабул қилинди ва уларга партия гувоҳномалари ҳамда тарғибот материаллари топширилди.

O’zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    628
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+