Ичимлик сувидан оқилона фойдаланишга ҳам эътибор бериш зарур

14.02.2022, 15:11

Ичимлик сувидан оқилона фойдаланишга ҳам эътибор бериш зарур

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида тоза ичимлик суви тақчиллиги долзарб масала бўлиб турган бир вақтда, мамлакатимизда аҳолини тоза ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизматларини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар қилинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш масалалари бўйича ўтказган  йиғилишида бу ҳақда  алоҳида таъкидланиб, жорий йилда бу мақсадлар учун бюджетдан 2 триллион сўм ажратилиши, 245 миллион доллар жалб этилиши қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари асосий эътибор сув таъминоти ва сифати паст ҳудудларга қаратилишини таъкидлади. Хусусан, сув тармоғи йўқ 1 минг 545 та маҳаллани сув билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ушбу масалада вилоятимиз бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, Сирдарё вилоятида 2021 йил бошида аҳолини  марказлашган ичимлик  суви билан таъминланиш даражаси 82,2 % ни ташкил этган эди. 2021 йилда марказлашган бюджет маблағлари ҳисобидан 28 та объектларда 47,5 млрд сўм маблағлар молиялаштирилиб 65,8 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.

Ичимлик суви таъминоти бўйича 199,7 км ичимлик суви тармоғи тортиш 18 дона ичимлик суви қудуғи қуриш 21 дона ичимлик суви насоси, 11та  хлорлаш ускунаси ўрнатиш ишлари амалга оширилди. Шу билан бирга вилоят аҳолисининг ичимлик суви таъминоти билан таъминлаганлик даражаси 82,2 дан 83,5%га ошишга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги қарорига асосан 2021 йилда Сирдарё  вилояти ҳудудидаги 5 та объектларда 16,7 млрд.сўм маблағлар молиялаштирилиб, 18,1 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.

Вилоят бўйича оқова сув тозалаш иншоотининг умумий қуввати 62 минг метр куб суткани ташкил этади. Ҳозирда 20 та оқова ҳайдаш насос станциялари ва 247,3 километр оқова сув тармоқлари тортилди.

Жумладан, Гулистон, Янгиер ва Ширин шаҳарлари, Оқолтин, Ховос туман марказларида ҳамда Мирзаобод, Сардоба туманида янги ташкил этилган массивларда оқова сув хизматлари таъминланганлик даражаси 25 фоизни ташкил этади.

Инсон ҳаётининг муҳим омили бўлган ичимлик суви таъминотини яхшилаш баробарида амалга оширилаётган ишлар аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш билан баробар. Бу ҳаракатларнинг қадрига етиш, ичимлик сувидан оқилона фойдаланишга ҳам эътибор бериш зарур.

Шерзод ВАФОЕВ,

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят

Кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    577
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+