Қуйи бўғинларнинг жорий йилги иш-режалари тасдиқлаб олинмоқда

24.02.2022, 15:26

Қуйи бўғинларнинг жорий йилги иш-режалари тасдиқлаб олинмоқда

Марҳамат тумани Савдо-саноат палатаси туман бўлими қошида фаолият юритаётган партия қуйи бўғинининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда БПТ билан ишлашда уларнинг самарадорлигини ошириш, аъзоларининг сифат таркибини яхшилаш, партия электорати учун тегишли бизнес муҳитини яратиш, шунингдек, қуйи бўғиннинг ўтган йилда амалга оширган ишлари сарҳисоб қилиниб, жорий йилда таянч нуқта олдида турган устувор вазифалар белгилаб олинди.

–Таянч нуқталар фуқароларнинг талаб-эҳтиёжлари ва муаммоларидан яхши хабардор бўлиши керак. У аҳоли билан партия ўртасидаги кўприк, – дейди БПТ раиси Абдурахмон Абдуллаев – Қуйи бўғинлар қанчалик фаол бўлса, партиямизга ишонч ҳам шунчалик кучаяди. Шу боис, имкон қадар кўп вақтимизни одамлар орасида ўтказишга, фуқароларни ўйлантириб келаётган муаммоларни депутатлик гуруҳлари билан биргаликда ҳал этишга жиддий эътибор қаратамиз.

Шунингдек, йиғилишда ҳисоботдан ташқари кун тартибига киритилган БПТ раиси ва унинг ўринбосарини сайлаш, қуйи партия ташкилотининг 2022 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш каби масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилиш сўнгида ишончни оқлаган А.Абдуллаев БПТ раислигига қайта сайланди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    547
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+