Сирдарёда мутасадди раҳбарлар депутатларга ҳисобот берди

28.02.2022, 16:51

Сирдарёда мутасадди раҳбарлар депутатларга ҳисобот берди

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 Йиғилишда Маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар ҳамда “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси”да белгиланган маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш соҳасида режалаштирилган вазифалар бўйича Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Хаитовнинг ҳисоботи эшитилди.

Президентимизнинг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича вилоятда амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи Ж.Ғойибов ҳисобот берди.

-Ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи татбиқ этилмайди. Бунда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолиятидан ташқари олинган даромадлари Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиққа тортилади, деди ўз ҳисоботида Ж.Ғойибов. - Ўзини ўзи банд қилган шахс махсус мобиль илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали рўйхатдан ўтади, бунда ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан сўровнома тўлдирилади.

Муҳокамалар юзасидан депутатларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари билдириб ўтилди.

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    404
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+