Маҳаллада фаолият юритаётган қуйи бўғин таркибига 25 нафар ходим партия сафига қўшилди

02.03.2022, 17:35

Маҳаллада фаолият юритаётган қуйи бўғин таркибига 25 нафар ходим партия сафига қўшилди

Қўрғонтепа туманидаги “Озодлик” МФЙ  қошида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳудуддаги 18-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

Йиғилишда БПТ етакчиси З.Авазова қуйи бўғиннинг 2021 йилдаги фаолияти ҳақида ҳисобот бериб, 2022 йилдаги устувор вазифаларга тўхталиб ўтди.  

Йиғилишда шунингдек, БПТлар билан ишлашда янгича услублардан фойдаланиш, қуйи бўғинлар самарадорлигини ошириш, аъзолар сафини янада кенгайтириш, партия электорати учун бизнес муҳитини яратиш, қуйи бўғин етакчисини сайлаш каби масалалар кўриб чиқилди.

Зулхумор Авазова етакчилик қилаётган бошланғич партия ташкилоти мамлакатимизда кечаётган демократик ислоҳотлар мазмун-моҳиятини жамоа аъзолари орасида чуқур тушунтиришда доимо фаол. Қолаверса, у бошчилигидаги макатаб жамоаси  ижтимоий-сиёсий  соҳадаги  ислоҳотларда депутатлар билан ҳамкорликни яхши йўлга қўйган.

– Бошланғич ташкилотимизда сиёсий ўқув, семинар-тренинглар мунтазам ўтказилади. Хусусан, мактабимиз  ҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларларнинг депутатлар билан учрашувлари ташкил этилмоқда. Асосий вазифамиз ҳам аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш орқали аъзоларимиз сонини кенгайтириш, партиянинг жамиятдаги нуфузи ва ўрнини янада оширишдан иборатдир, – дейди З.Авазова.

Йиғилиш сўнгида ишончни оқлаган Зулхумор Авазова бошланғич партия ташкилоти етакчиси этиб қайта сайланди ва 25 нафар ходимлар партия сафига қўшилди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    339
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+