Сайёр қабулда 3 нафар хотин-қиз “Шохи сўзана” МЧЖга ишга жойлашди

03.03.2018, 15:05

Сайёр қабулда 3 нафар хотин-қиз “Шохи сўзана” МЧЖга ишга жойлашди

Наманган тумани Маллаховуз махалласида яшовчи Махсума Нусралиева анчадан буён ишсиз. Тикиш бичиш сирларидан яхши хабардор бўлган Махсума тумандаги бир нечта тикувчилик корхонасига иш бўйича мурожаат қилди. Лекин шу вақтга қадар унинг мурожаати ижобий ҳал этилгани йўқ.   

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлим томонидан шу худудда ташкил этилган  сайёр қабулдан сўнг унинг орзуси рўёбга чиқди. Партия фаоллари ташаббуси билан  у “Шохи сўзана” МЧЖга ишга жойлашди.

- Бугунги қабулда кўп йиллардан буён ҳал бўлмай келаётган масалага ижобий ечим топилди, - дейди  М. Нусралиева. - Очиғи, мурожаатим бунчалик тез ҳал бўлади деб, ўйламагандим. Бунинг учун O‘zLiDeP фаолларидан миннатдорман.

Мулоқотлар давомида тоза ичимлик суви, электр ва газ ўтказиш, қишлоқ врачлик пунктлари, мактабгача таълим муассасалари қуриш ҳамда ишсизлик бўйича қилинган мурожаатларнинг аксариятига шу ернинг ўзида бартараф этилди, қўшимча вақт талаб қиладиган масалалар эса тегишли депутатлик сўровлари юборилиши орқали хал этилиши белгилаб олинди.

Таъкидлаш керак, сайёр қабулда шунингдек, бандлик масаласи бўйича мурожаат қилган Муяссар Давронова ва Дилшода Анваровалар ҳам Наманган туманидаги “Шохи сўзана” МЧЖга  ишга жойлаштирилди.

Музаффар Тўхтасинов,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1350
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+