Ҳоким ваъда берди

03.03.2018, 15:31

Ҳоким ваъда берди

O‘zLiDeP ташаббуси билан Когон шаҳри “Туркистон” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди. Унда яқиндагина жазо муддатини ўтаб қайтган Бахтиёр Бўриев мурожаати кўпчиликнинг эътиборини тортди.  

– Тўғри йўлни танлаш учун ҳеч қачон кеч бўлмайди, деганлари рост экан, – дейди Б.Бўриев. – Буни ўз ҳаётимда ҳам ҳис этдим. Жазо муддатини ўтаб қайтгач, пайвандлаш цехини ташкил этдим. Ҳозирда 3-4 ҳунарманд билан буюртма асосида темир дарвоза ва панжаралар тайёрлаяпмиз. Эндиги мақсадим ана шу цех фаолиятини кенгайтиришдан иборат. Бугунги сайёр қабулда цехимнинг атрофида ташландиқ бўлиб ётган ердан фойдаланишга рухсат сўрамоқчиман. Ана шу муаммойим ҳал бўлса, 2 та янги иш ўрни яратардим.

Сайёр қабулда иштирок этган шаҳар ҳокими Ҳаким Ҳошимов мазкур мурожаатни ижобий ҳал этишга ваъда берди.

OzLiDeP  Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1822
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+