Партия вакиллари йирик саноат корхонаси фаолияти билан танишди

09.03.2022, 17:09

Партия вакиллари йирик саноат корхонаси фаолияти билан танишди

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ва Гулистон шаҳар Кенгаши вакиллари  Гулистон шаҳридаги “WORLD  OF  TECHNO” МЧЖ фаолияти билан танишди.

Тадбиркорлик ёш танламайди, аммо иштиёқ ва имконият танлайди. “VORD OF TEHNO” МЧЖ раҳбари Қобилжон Тўраев билан суҳбат асносида бу фикрни ҳамроҳларимиз ҳам тасдиқлашди.

Қобилжон Тўраев раҳбарлик қилаётган масъулияти чекланган жамият биносининг ўрни бир пайтлар пахтазор эди. Бу ерда қанча ҳосил олингани ва ундан келган фойдани ҳисоблашдан йироқмиз. Бироқ пахтазор ўрнида қад ростлаган мазкур МЧЖда бугунги кунда 35 нафар ходим меҳнат қилаяпти. Улар туфайли оилалар ҳам, жамият ҳам фойда кўраяпти.

Мазкур МЧЖ Сирдарё вилоятининг ягона дилер ташкилоти ҳисобланади. Яъни, “Артел”, “Шваки”, “Рояль”, “Самсунг” сингари дунё бозорида ҳам нуфузи ва харидорига эга компанияларнинг вилоятимиздаги ягона дилери ҳисобланади.

Тадбиркорликнинг қирралари кўп. Ҳамма гап иштиёқ билан ёндошиб, тадбиркорликни ўзига юқтиришда. “Устозидан ўтмаган шогирд-шогирд эмас”, деган мақол тадбиркорларга хос бўлиб қолди. Қобилжон Тўраев Хитой билан шартнома асосида қоп тикишга ихтисослашган  фабрика очиш мақсадини амалга ошириш арафасида. Асбоб-ускуналар, тикув машиналари учун  2,5 миллон долларлик сармояни кредит асосида  ажратилди. Фабрика учун бино тайёр.

Партия фаоллари мазкур корхона фаолияти билан танишар экан, у ерда ишчиларга яратилган шарт-шароитлар, маҳсулотларнинг бозорбоплиги, экспорт каби масалаларида ўзаро фикрлар алмашиб олинди, фаолиятини янада кенгайтириш борасида кўрсатмалар бериб ўтилди.

O'zLiDeP Сирдарё вилояти кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    527
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+