Депутат ташаббуси: Маҳаллада 1700 метрга сув қувурлари тортилди, 22 та столб ўрнатилди

10.03.2022, 16:06

Депутат ташаббуси: Маҳаллада 1700 метрга сув қувурлари тортилди, 22 та столб ўрнатилди

Депутат халқ вакили. У одамлар дардини тинглаш, халқнинг меҳрини қозониш, ишончини оқлаш учун сайланган. Бугун одамлар орасига кирмай, улар билан мулоқот қилмай жойлардаги муаммоларга ечим топиб бўлмаслиги аниқ.

Шу нуқтайи назардан улар халқ вакили сифатида халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиши керак. Сайловчилар билан очиқ мулоқот йўлга қўйилган жойда муаммо бўлмайди, фаровонлик ҳукм суради, ўзгариш бўлади.

“10-Сувюлдуз” сайлов округидан Олтинкўл туман Кенгаши депутатлигига сайланган Шаҳризод Жакбаровга округ ҳудудидаги “Чаққон-1” МФЙ аҳоли вакилларидан мурожаат келиб тушди. Халқ ноиби маҳалладаги  аҳоли вакиллари билан учрашиб, мурожаат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди. Депутат ҳар бир фуқаронинг муаммосини эшитди, аҳоли мурожаатларига юзаки қарамади, сайловчиларни тинглади.

Мулоқотлар давомида аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган ва ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор масалалар кўтарилди. Фуқароларнинг айтишича, бугун маҳалладаги энг катта муаммо – бу ичимлик сув танқислиги, электр токи учун бетон таянлар жудаям зарур. Шу сабабли халқ ноиби Олтинкўл туман ҳокимлиги, мутассади ташкилот вакиллари билан учрашиб, ушбу масалани тезроқ ҳал этиш кераклигини тушунтирди ва муаммони ижобий ҳал этишга эришди. Натижада маҳаллада 1700 метрга сув қувурлари тортилди, 22 та бетон таянч ўрнатилди. Сайловчилар бугун халқ ноибидан мамнун.

-Биз депутатлардан халқимизнинг умиди жуда катта, - дейди халқ вакили Ш.Жакбаров. – Шу жиҳатдан одамларни рози қилиш, уларга берган ваъдаларни бажариш учун астойдил ҳаракат қилишимиз, кўпроқ вақтимизни халқ орасида ўтказишимиз керак. Негаки, муаммонинг катта-кичиги бўлмайди. Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, унинг дарду ташвиши ётади. Демак, ўз муаммоси билан келган фуқаронинг оғирини енгил қилиш, ҳар бир мурожаатга масъулият билан ёндашиш ҳар биримизнинг кундалик вазифамизга айланиши лозим.

O`zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    455
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+