Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳалари мақсадли амалга оширилаяптими?

10.03.2022, 16:37

Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳалари мақсадли амалга оширилаяптими?

Ишсизликка барҳам бериш, одамларни даромадли қилиш энг муҳим вазифа бўлиб турибди. Республикамизда давлат раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган махсус дафтарлар ҳам айни шу ниятда йўлга қўйилганди. Шундан сўнг, ҳар бир дафтарга киртилган ишсиз, даромадсиз, эҳтиёжманд фуқароларнинг ҳунари бўлмаса, ҳунарга ўқитилди, уйида кичик тадбиркорлик қилиши учун имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратилди. Ҳарҳолда, озми-кўпми, бекор одамлар нимадир фойдали машғулотларга жалб қилинди.

Бироқ, ҳамма нарсанинг сарҳисоби бўлгани каби амалга оширилаётган ушбу ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларнинг ижроси қандай таъминланаётгани кўпчиликка қизиқ. Жумладан O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши депутатларига ҳам.

Вилоят Кенгашида  бўлиб ўтган эшитувда бу гал депутатлик гуруҳи вакиллари вилоят бандлик, давлат солиқ ҳамда молия бошқармалари масъулларининг ҳисоботларини тинглади.

Эшитувда вилоят бандлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари И.Холов “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш борасида 2021 йилда амалга оширилган ишлар ишлар тўғрисида, Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Анваров 2020 йил 25 декабрда қабул қилинган “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-657-сонли қонун ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йилда амалга оширилган ишлар ишлар тўғрисида, молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари З. Ҳазратов эса воҳада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг 2021 йил якунлари ва 2022 йилда ҳудудлар кесимида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботларини ўқиб эшиттиришди.

Мисол учун, 2021 йил давомида бандлик бошқармаси томонидан 59 334 нафар фуқарога хизмат кўрсатилган бўлиб, 40 427 нафар кишининг бандлиги таъминланди. Уларнинг 20 720 нафари “Ёшлар дафтари”га, 14 525 нафари “Аёллар дафтари”га, 493 нафари “Темир дафтари”га киритилган эҳтиёжманд оилаларнинг меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзоларини ташкил этади. Меҳнат бозори ҳамда бандлик соҳасида талаб юқори бўлган касбларга эса жами 10 307 нафар фуқаро ўқитилди.

Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Анваровнинг таъкидлашича, 2021 йил учун бюджет даромадлари бўйича белгиланган 1 739,4 млрд. сўмлик прогноз кўрсаткичлари амалда 1 933,7 млрд. сўмга ёки 111,2 фоизга бажарилиб, бюджетга қўшимча 194,3 млрд.сўм ундирилди.

Эшитув давомида депутатлар томонидан кўтарилган масалалар ҳамда улар томонидан берилган саволларга хисобот берувчи мансабдор шахслар томонидан аниқ жавоблар берилди.

Тадбир якунида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти O`zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш ҳамда уларни ишга жойлаштиришдаги муаммоларини бартараф этиш, бюджет параметрларининг ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳаларни бажарилиши устидан депутатлик назорати ўрнатилишига келишиб олинди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    447
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+