“Фаровон оила” лойиҳаси доирасида тарғибот тадбири ташкил этилди

10.03.2022, 16:40

“Фаровон оила” лойиҳаси доирасида тарғибот тадбири ташкил этилди

O‘zLiDeP Хонобод шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан "Хон текс" масъулияти чекланган жамиятида “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда O‘zLiDeP Хонобод шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, ходимлари, партия фаоллари, корхона ишчи-ходимлари  иштирок этдилар.

– Бўлиб ўтган давра суҳбатида “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида оилаларда ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жазони ижро этиш муассасасидан қайтган хотин-қизларни ҳаётга қайтариш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида батафсил маълумот бердик, – дейди партия фаоли С.Яқубова. – Бундай давра суҳбатларини ташкил этишдан мақсад – оилада юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олишдир.

Тадбирда оилада зўрлик ишлатишнинг ҳар қандай турига барҳам бериш, хотин-қизлар ўртасида одам савдосини олдини олиш, ҳуқуқбузарлик, жиноят, ўз жонига қасд қилиш каби салбий оқибатларни келтириб чиқариш эҳтимоли бўлган омилларга қарши курашиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтган мазкур тадбир якунида корхонада ишлаётган 10 нафар аёллар сафдошларимизга айланди.

  • Кўрилди
    406
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+