“Миллат саломатлиги юрт қудрати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
11.03.2022, 14:35
Тараққиёт стратегиясининг 56-аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, тиббий хизматларни марказлаштириш ва аҳолини тиббий суғурталаш амалиётини жорий қилиш мақсади ижросини таъминлаш учун ўтказилган ушбу тадбирда иштирокчиларнинг тиббий билимлари оширилди.
O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши Аёллар қаноти ташаббуси билан Хатирчи тумани “Бинокор” маҳалласида жойлашган 33-мактаб фаоллар залида мактабнинг битирувчи синф қизлари ўртасида “Соғлом оила мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Миллат саломатлиги юрт қудрати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Ушбу давра суҳбатида қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш, ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни изчил давом эттириш ва юқори босқичга кўтариш, қизларнинг оила ва жамиятдаги ролини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш борасидаги тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.
Давра суҳбатида гинеколог врач М.Пардаеванинг репродуктив саломатлик ва шахсий гигиена қоидалари, қизлар саломатлигини сақлаш мақсадида ташкил этилаётган бепул тиббий кўрик ва саломатлик марказлари фаолияти, эрта, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, эрта туғруқ ҳолатларининг салбий оқибатлари, муддатида тиббий кўрикдан ўтишнинг афзалликлари хусусида берган маълумотлари асносида қизларнинг тиббий саводхонлиги оширилди. Тенгдош-тенгдошга тамойили асосида мактабгача таълим тизимида “Зумратойлар давраси”, халқ таълими тизимида “Ораста қизлар” тўгараклари фаолияти тўғрисида ҳам тўхталди.
Шу билан бирга давра суҳбатида қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида китоб билан дўстлашиш, мақсад сари олға интилиш, гендер тенглиги тушунчаси, оилада хотин қизларга нисбаттан ҳар қандай зўравонликнинг олдини олиш мавзуларида ҳам фикрлар билдирилди, ёшларнинг бу борадаги қарашлари билан ўртоқлашилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
Фикрингизни қолдиринг