Наврўз – умумхалқ байрами арафасида саҳоват тадбирлари ўтказилди

24.03.2022, 10:53

Наврўз – умумхалқ байрами арафасида саҳоват тадбирлари ўтказилди

Наврўз байрами арафасида Андижон вилоятида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди. Хусусан,  халқимизнинг ёрдамга муҳтож, эхтиёжманд кишиларга бефарқ эмаслиги, уларга ҳар томонлама кўмаклашишдек олижаноб фазилатлари, инсон қадрини улуғлаш, қутлуғ сана ва миллий байрамлар муносабати билан ўтказиб келинаётган турли тадбирларда яққол  намоён бўлади.

O‘zLiDeP Хонобод  шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутати, ҳоким ёрдамчиси, тадбиркор Омаджон Джанпулатов томонидан бу йилги Наврўз байрами арафасида Хонобод шаҳар Истиқлол МФЙга қарашли  кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи маҳалла жамоат ишларида фаол иштирок этган аҳоли вакиллари, шунингдек, эхтиёжманд ва ўзгалар ёрдамига муҳтож фуқаролар, фахрийлар ва партия фаоллари иштирокида  Наврўз – умумхалқ байрами арафасида саҳоват тадбирлари ўтказилди. Ижтимоий таъминотга муҳтож оилаларга кўмак  берилиб, байрам совғалари топширилди.

- Саҳоватли инсонлар бор бўлсин, – дейди маҳалланинг Истиқлол кўчасида  истиқомат қилаётган Дилфузахон Мамирова. Байрам арафасида кўнглимиз янада қувончга тўлди. Рўзғор учун керакли маҳсулотлар ва ажойиб байрам совғалари депутатимиз томонидан тортиқ этилди.

Халқ ноибининг бундай хайрли ишлари бошқа ҳудудларда  ҳам давом этмоқда.

  • Кўрилди
    289
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+