Йирик қуйи бўғин етакчисининг ҳисоботи қониқарсиз деб топилди

05.04.2022, 13:35

Йирик қуйи бўғин етакчисининг ҳисоботи  қониқарсиз деб топилди

O‘zLiDeP Зафаробод тумани Кенгаши таркибида 5660 нафардан ошиқ маслакдошларимизни ўз сафларига бирлаштирган 54 та Бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Тумандаги қуйи бўғинларда ҳам айни кунларда ўтган вақт давомидаги ишларни бир сарҳисоб қилиш, келгуси иш режаларини белгилаб олиш, БПТ раислари фаолиятини баҳолаш, зарур бўлса янги етакчи сайлаш мақсадида навбатдаги ҳисобот - сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

Шундай ҳисобот-сайловларидан бири тумандаги “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” очиқ акциядорлик жамияти таркибидаги “Жиззах цемент заводи”  қошида ташкил қилинган қуйи бўғинда ҳам бўлиб ўтди. Мазкур БПТ нафақат тумандаги, балки вилоятдаги йирик Бошланғич партия ташкилотларидан бири ҳисобланади.  2016 йилда ташкил этилган қуйи бўғин бугунги кунда ўз сафларига 300 нафардан ошиқ маслакдошларимизни бирлаштирган. Табиийки, мазкур қуйи бўғин етакчисига юклатилган масъулият ҳам анчагина салмоқли.

Бу ҳол қуйи бўғин фаоллари, завод раҳбарияти қатнашган ҳамда  танқидий-таҳлилий руҳда ўтган тадбир давомида яққол билиниб турди.

Дастлаб, бошланғич партия ташкилоти етакчиси Бўриев Собиржон ҳисоботи эшитилди. Эътиборли томони қуйи бўғин аъзолари томонидан, етакчининг фаолиятида партия юқори электорат вакиллари томонидан белгиланган иш режаси доирасидаги вазифалар юзасидан, хусусан, партиявий воситалар билан ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, фаол маслакдошларимизни рағбатлантириш, партия аъзолари сафини кенгайтириш, завод ходимларига шу билан биргаликда ҳудуддаги аҳоли орасида ҳам партиянинг мақсад ва ғояларини кенг тарғиб қилиш, сайловолди платформасида илгари сурилган манзилли режалар кенг тарғиб қилинмаганлиги таъкидлаб ўтилди.  Шу сабаб, етакчи ҳисоботи қониқарсиз, деб топилди.

Қуйи бўғин аъзолари томонидан бошланғич партия ташкилоти раислигига, завод кадрлар бўлим мудири Шухрат Сапаров номзоди қўйилди ва бир овоздан маъқулланди. Янги раис йиғилганларга ишонч учун миннатдорчилик билдириб, ушбу масъулиятли вазифани адо этишда бор куч-ғайратини сарфлашини билдриб ўтди.

Йиғилиш сўнгида БПТ сафига яна 10 нафар янги аъзолар тантанали равишда қабул қилинди.

Ойбек Умурзоқов,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши бошланғич партия

ташкилотлари билан ишлаш гуруҳи  раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    551
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+