БПТлар аҳоли мурожаатларни ўрганишда депутатларга кўмакчи бўлмоқда

08.04.2022, 13:55

БПТлар аҳоли мурожаатларни ўрганишда депутатларга кўмакчи бўлмоқда

Избоскан тумани "Агробанк АТБ" да 55 нафар партия аъзоларини жамлаган O’zLiDeP бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда O`zLiDeP бошланғич ташкилотининг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди. Шунингдек, Бошланғич партия ташкилоти раиси ва ўринбосари қайта сайланди.

–Партия дастурий мақсадларни аҳоли орасига тарғиб қилиш, партиянинг жамиятда обрўси ва нуфузини оширишда қуйи бўғинларнинг ўрни катта, – дейди БПТ етакчиси Бобир Деҳқонов. – Шу боис қуруқ тадбирбозликдан қочиб, аҳоли, айниқса, тадбиркор ва фермерлар билан ишлашга, уларни ўйлантираётган муаммоларни имкон қадар тезроқ ҳал этишга ҳаракат қиляпмиз. Зеро, қуйи бўғинлар ва партия депутатлик гуруҳлари бирлашган жойда аҳолини ўйлантираётган масалалар жойида ҳал этилиши шубҳасиз.

Шунингдек, йиғилишда Бошланғич партия ташкилотининг 2022 йил учун иш режаси тасдиқланди ва  “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”да белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда устувор вазифалари белгиланиб олинди. Бошланғич партия ташкилот фаолияти қониқарли деб топилиб, Бобир Деҳқонов БПТ раислигига  яна қайта сайланди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    349
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+