Депутат сайёр қабулида кўтарилган муаммолар назоратга олинди

13.04.2022, 15:27

Депутат сайёр қабулида кўтарилган муаммолар назоратга олинди

O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Шахнозахон Сиддиқова томонидан “Симтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 20 нафара яқин фуқаролар мурожаатлари тингланиб, муаммолар ўрнида ҳал этилишига эришилди.

Жумладан, “Обиҳаёт” кўчасидаги 2-гуруҳ ногирони Г.Ибрагимова дори-дармонлар олиш учун маблағи йўқлиги бўйича қилган мурожаати 2-оилавий поликлиника томонидан бепул таъминланди.

“Садаф” ва “Хидоят” кўчаларига чироқлар ўрнатиш бўйича келиб тушган мурожаатлар ҳам тегишли ташкилотлар орқали ижобий ечим топди.

Шунингдек, депутатга “Чаманзор” кўчасида яшовчи Д.Темирова уйи таъмирталаб эканлиги юзасидан мурожаат қилган эди. Ҳозирда мурожаатчининг уйи депутат ва тадбиркорлар ёрдамида таъмирланмоқда.

Муддат талаб этадиган мурожаатлар эса тегишли масъулларга бириктирилиб, депутат томонидан ижроси назоратга олинди.

  • Кўрилди
    399
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+