Фарғона водийсига халқаро аэропорт барпо этилиши имкониятларни янада кенгайтиради

13.04.2022, 16:54

Фарғона водийсига халқаро аэропорт барпо этилиши имкониятларни янада кенгайтиради

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 11 апрель куни транспорт ва коммунал соҳалардаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги қарорига мувофиқ, “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамиятлари трансфрмация қилинмоқда. Бу борада амалга оширилган ишлар доирасида ҳаво транспорти орқали юк ва йўловчи ташшиш ҳажми ошган, аҳолига хизмат кўрсатиш ҳажми ортган. Ҳаражаатларни мақбуллаштириш бўйича кўрилган чоралар натижасида мамлакатимиздаги барча аэропортларнинг молиявий кўрсатгичлари яхшиланган.

Тақдимотда бу борадаги ишларни изчил давом эттириш мақсадида аэропортларни 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди.

Тақдимотлар доирасида Фарғона водийсида янги халқаро аэропорт қурилиши лойиҳаси тақдимоти ўтказилганлиги алоҳида эътиборга молик.

Барчамиз яхши биламизки, Андижон, Наманган ва Фарғона аэропортлари атрофи бино-иншоотлар билан зич ўралгани, уларни кенгайтириш имконияти чекланган. Шу боис, учта вилоят ўртасида янги халқаро аэропорт қуриш ҳар жиҳатдан фойдали бўлади.

Ҳар уччала вилоят марказлари бир-биридан тахминан 50-60 километр узоқлиқда жойлашган. Халқаро тажрибадан ҳам кўриш мумкинки, кўплаб давлатлардаги аэропортлар шаҳар марказларидан 30-40 километр узоқ масофада қурилган.

Агар Фарғона водийсининг учта вилояти ўртасида, масалан, Улуғнор тумани ҳудудида аэропорт барпо этилса, вилоят марказларидан у қадар узоқ бўлмайди, халқаро андозаларга мос келади, харажаатлар қисқаради. Қолаверса, хавфсизлик таъминланади, терминалларининг кенг ва катталиги ҳисобига парвоз йўналишлари, юк ва йўловчи ташиш имкониятлари ҳам ортади.

Бир сўз билан айтганда, ушбу лойиҳа узоқни кўзлаб қилинганлиги, юртимиз, айниқса, водий вилоятлари иқтисодиётини юксалтиришга хизмат қилиши аниқ.

Хуршидахон Халилова,

Халқ депутатлари Андижон

вилоят кенгаши депутати.

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    478
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+