Таълим сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди

14.04.2022, 14:02

Таълим сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди

Ҳаётга катта орзулар билан кириб келаётган ёшлар учун тобора кўпроқ имкониятлар яратилмоқда.Уларнинг олий таълимга қамровини кенгайтириш, ўқиши, маънавиятининг тўғри шаклланиши,тадбиркорлик кўникмаларига, меҳнат бандлигини таъминлаш йўлида барча имкониятлар ишга солинмоқда. Айни пайтда кексаларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини кучли ижтимоий ҳимоялаш борасида катта ташаббуслар ҳаётга фаол жорий этилмоқда.

O`zLiDeP Пахтаобод туман Кенгаши томонидан туман халқ таълими бўлимига қарашли 25-умумтаълим мактабида Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган “Олий таълим билан қамров даражасини 50 фоизга етказиш ва таълим сифатини ошириш чоралари” мавзусида ташкил қилинган давра суҳбати ҳам айнан шу мақсадда ташкил этилди. Тадбирда депутатлар, партия вакиллари, мактаб жамоаси ва битирувчи ёшлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар давлатимиз раҳбари томонидан Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида илм-фан асосида Учинчи Ренессанс пойдеворини қуриш энг муҳим вазифа қилиб белгилаганлиги, айниқса, Олий таълимга қамровни 50 фоизга чиқариш вазифаси қўйилганлиги хусусида фикр юритдилар.

Қизиқарли ва баҳс-мунозарага бой тарзда ўтган тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдилар.

  • Кўрилди
    467
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+