“Наврўз” маҳалласи муаммоларига ким камарбаста?

15.04.2022, 13:13

“Наврўз” маҳалласи муаммоларига ким камарбаста?

Андижон шаҳри, “Наврўз” маҳалласи, “Уйғур” кўчасида истиқомат қилувчи Ҳуснигул Исмоилованинг фарзанди туғма ногиронлик билан дунёга келган. Мана, тўрт йилдирки, она дилбандининг парваришига бутун меҳри билан эътибор беради. Мавсумий даволанишлар оиланинг моддий имкониятларини ҳам чеклаб қўяётгани бор гап.

Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатлигига мазкур маҳаллани ўз ичига олган “25-Тошҳовуз” сайлов округидан сайланган Диёрбек Абдусаматовнинг саъй-ҳаракатлари билан эндиликда болакайнинг даволаниш маблағлари ҳомийлик асосида қоплаб берилмоқда.

Халқ ноиби танловида адашмаган маҳалла аҳли унинг ҳаракатлари билан амалга ошаётган эзгу ишларни эътироф этишдан чарчамайди.

-“Маҳжурий” кўчамизнинг уч километрга яқин ички йўллари аллақачон носоз ҳолга келиб қолганди, - дейди МФЙ раиси ўринбосари Ҳакимахон Нишонова. – Депутатимизнинг жонсараклиги билан 192 та хонадон бевосита фойдаланувчи ушбу йўллар тўла асфальтлаштирилди.

Бундан ташқари, “Учтегирмон” кўчасидаги 600 метр йўлда ёғингарчилик бўлса, умуман юриб бўлмасди. Тупроқ чангию лойгарчилик аҳолини ҳолдан тойдирарди. Д.Абдусаматов масалани тез ҳал қилди. Бугун мазкур йўл шағаллаштирилиб, асфальт ётқизишга тайёрланди.

  • Кўрилди
    400
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+