Маржонбулоқдаги муаммолар ечимида БПТ етакчисининг ҳам ҳиссаси катта

18.04.2022, 16:01

Маржонбулоқдаги муаммолар ечимида БПТ етакчисининг ҳам ҳиссаси катта

O‘zLiDeP Ғаллаорол туман Кенгаши таркибида ўз сафларига 6800 нафардан ортиқ маслакдошларимизни бирлаштирган 72 та Бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Улардан бири – Маржонбулоқ олтин конида ташкил этилган бўлиб, у ўз сафларига 60 нафар партия фаолларини бирлаштирган.

Қуйи бўғинга етакчилик қилаётган Муҳаббат Саидаҳмедовани нафақат кончилар шаҳри Маржонбулоқда, балки Ғаллаорол туманида жонкуяр, тиниб-тинчимас, кўпчилик ташвишини ўйлаб яшайдиган партия фаоли сифатида яхши билишади. Бунинг албатта ўз сабаблари бор. Чунки, БПТ етакчисининг жонкуярлиги, фидойилиги, бир неча йиллар давомидаги елиб-югуришлари Маржонбулоқ шаҳарчасидаги кўплаб муаммоларни ҳал қилишда анчагина қўл келмоқда.

Айнан БПТ етакчиси бошчилигидаги бир гуруҳ фаолларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли шаҳарчада 130 нафардан ортиқ ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун спорт мажмуаси, 330 ўринли болалар боғчаси, 9 та маҳаллага хизмат қиладиган шифокорлик пункти, 6 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланган тикувчилик цехлари фаолияти йўлга қўйилди.

Қолаверса, шаҳарчада истиқомат қиладиган аҳолини электр энергияси, ичимлик суви, табиий газ билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлашдаги камчиликларни бартараф этишда ҳам БПТ етакчиси алоҳида фаоллик кўрсатмоқда.

Айни пайтда тиниб-тинчимас партия фаоли шаҳарчадаги кўп қаватли бинолар таъмири, уларнинг том қисмини ёпиш каби аҳолини қийнаётган бир қатор муаммоларга партиявий воситалар билан ечим топиш илинжида фаол саъй-ҳаракатларни бошлаган.

Айнан Муҳаббат Саидаҳмедова каби фаолларимизнинг борлиги жойларда партиянинг сиёсий мавқеини, обрўсини оширишга, сафларимизга яна кўплаб фидойи юртдошларимизнинг келиб қўшилишига хизмат қилмоқда.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот маркази

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    469
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+