“Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида саховат тадбирлари ўтказилди

20.04.2022, 14:07

“Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида саховат тадбирлари ўтказилди

“Муаззимбой” маҳалласи Пахтаобод туманида жойлашган. Мазкур ҳудуднинг сайловчилари бугун депутат танлашда адашмаганларини ҳис қилмоқдалар. Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Ферузахон Мирзарахимованинг хайрли тадбирлари, елкадошлик масъулияти мақомни оқлаётганидан дарак.

Халқ ноибининг “Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасидаги саховат тадбирлари муборак Рамазон ойида қизғин тус олди. Маҳаллалардаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган, ёлғиз аёлларга кўрсатилган эҳтиром ғамхўрлик ва эътиборнинг намунаси бўлди. Улашилган ҳадялар ҳамда бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари рўзғор юкини енгиллатиши билан бирга ярим кўнгилларга қувонч ҳадя этди.

Депутатнинг саховат тадбирлари маҳалладаги ўрганиш ишларига уланиб кетди. Маҳалладаги мавжуд бандлик муаммоларига ечим топилишида кўмаклашилди.

Мадинахон Эргашева ана шундай тарғиботда тиббиёт бўлимига эҳтиёжи борлигини айтди. Анча йилдан буён онкологик хасталик билан азият чекади. Даволанишга моддий ёрдам керак. Депутат кўмаги билан Мадинахоннинг кўнгли тоғдек кўтарилди. Бепул дори-дармон ва моддий ёрдам берилди.

Бундай эзгу саъй-ҳаракатлар давом этмоқда.

  • Кўрилди
    465
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+