IT Park Қорақалпоғистон Республикаси филиалига ёшлар иштирокида пресс тур ташкил қилинди

25.04.2022, 15:21

IT Park Қорақалпоғистон Республикаси филиалига ёшлар иштирокида пресс тур ташкил қилинди

Хабарингиз бор, 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида барча соҳалар қатори Рақамли иқтисодиётни "драйвер" соҳага айлантириш борасида ҳам вазифалар белгилаб берилган. Бу борада O'zLiDeP вакиллари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлардан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурида белгиланган мақсадлар ва вазифаларнинг ижро этилиши ҳолатини ўрганяпти, IT Park ҳудудий филиалларида турли семинарлар, учрашувлар ташкил этилмоқда.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан фаол ёшлар учун IT Park Қорақалпоғистон Республикаси филиалига пресс тур ташкил қилинди.

Ёшлар IT Park Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан бугунги кунда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишдилар. 

 Маълумот ўрнида IT Park Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг  барча туман ва шаҳарларида ёшларнинг IT соҳасида билим ва кўникмаларини ошириш учун IT ўқув марказлари ўз фаолиятини йўлга қўйган.

Бу марказларда ҳозиргача 4 минг 500 нафардан ортиқ ўқувчилар таълим олган бўлса 1 минг 300 дан ортиғи давлат идоралари хизматчиларидан иборат.

Бугунги кунда 750 нафардан ортиқ ўқувчилар таълим олишмоқда.  Бундан ташқари фақат таълим билан кифояланиб қолмасдан, ёшларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва IT соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар учун ҳам бир қанча имкониятлар ва солиқ имтиёзларидан  фойдаланиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиб келиняпти.

Ушбу филиалнинг туман ва шаҳар IT ўқув марказлари томонидан жорий йилнинг шу кунига қадар “Дастурлашга бўлган биринчи қадам”, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси, “Киберспорт турнирлари” ҳамда “Ахборот технологиялари билимдони” мавзуларида жами 83 та туркум тадбирлар ташкил қилиниб, унда жами 3 мингдан зиёд ёшлар қамраб олинди.

Саёҳат давомида O’zLiDePнинг фаол ёшлари филиал томонидан ёшларимизнинг IT соҳаси бўйича билим ва кўникмаларини янада оширишди, у ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди ва соҳага оид ўзларини  қизиқтирган  саволларига атрофлича жавоблар олишди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    571
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+