O’zLiDeP Тошкент вилоятидаги олийгоҳлар билан меморандум имзолади
25.04.2022, 15:23
O’zLiDePнинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида партия Тошкент вилояти Кенгаши ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали ўртасида меморандум имзоланди.
Таъкидлаш ўринлики, мазкур олийгоҳ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари ва 2017 йил 27 июлдаги “Тошкент вилоятида саноат-ишлаб чиқариш соҳаси учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, филиалда мавжуд “Кончилик иши ва металлургия” ва “Энергетика ва машинасозлик” факультетларида талаба-ёшларга таҳсил бериб келинмоқда.
Тадбир давомида мазкур университетлар билан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида узвий ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш, партия ташкилотлари тизимига замонавий фикрлайдиган, маънавий етук, сиёсий дунёқараши кенг бўлган кадрларни танлаш ишларини янада такомиллаштириш, уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш ҳамда партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасига тавсия этиш борасидаги ишлар таҳлил қилиб олинди.
Равшанбек АБДУРАҲИМОВ,
O’zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Ишбилармон хотин-қизлар ўзаро баҳслашдилар
11.05.2024, 13:57
-
O'zLiDeP делегациясининг Хитойдаги учрашувлари давом этмоқда
11.05.2024, 13:43
-
O‘zLiDeP делегациясининг Хитойдаги навбатдаги учрашуви
10.05.2024, 16:44
-
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинмоқда
09.05.2024, 16:19
-
Сабр-бардош ва фидойилик тимсоли
09.05.2024, 13:21
Фикрингизни қолдиринг