“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил қилинди

05.05.2022, 12:15

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил қилинди

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида Нукус шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Юртимизда кейинги беш йил ичида Президентимиз саъй-ҳаракатлари туфайли ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилганлиги, навқирон авлод вакилларининг ижтимоий фаоллиги кучайиб, замонавий, демократик Ўзбекистонни барпо этишда навқирон авлод вакиллари муносиб иштирок этаётганлигини ҳаётий мисоллар билан тушунтириб ўтди.

Учрашувда давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида ёшларга оид бандлари тушунтириб ўтилди.

Ёшлар билан юзма-юз мулоқот жараёнида партиявий лойиҳаларнинг  аҳамияти, унда ёшларнинг ҳам фаоллигини янада оширишда уларнинг ҳам фикр ва таклифлари тингланди.

Қолаверса марказдаги тингловчи ёшларнинг аксарияти партияга хайрихоҳлигини билдиришди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    472
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+