Депутат ташаббуси билан маҳалланинг ички йўллари таъмирланяпти

07.05.2022, 12:01

Депутат ташаббуси билан маҳалланинг ички йўллари  таъмирланяпти

“Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон  Республикаси  Жўқорғи  Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси Ахмет Реймов Нукус шаҳридаги “Бағшилиқ” МФЙ да ўзи сайланган ҳудуд сайловчилари билан учрашганда бир қатор муаммолар кўтарилган эди.

Жумладан, “Шодлик” кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли анчадан буён  ёмғир ёққан пайтларида кўчасидаги йўллардан юриб бўлмас эди.

Йўллар азал - азалдан халқимизнинг оғрини енгиллатувчи бўлиб  хизмат қилган. Буни билган халқ вакили муаммони тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганиб чиқди.

Халқ вакили депутатлик ваколати доирасида тегишли ташкилотларга депутат сўровини юборди.

Натижада “Шодлик” кўчасидаги 1 км га яқин йўлларга қум шағал ётқизилиб, кичик таъмирлаш ишлари олиб борилди. Куннинг иккинчи яримида халқ вакили ўзи сайланган ҳудудга қарашли “Жанабазар” ва “Қоскўл” маҳалла фуқаролар йиғинидаги сайловчилар билан ҳам учрашди.

Учрашувда сайловчиларнинг муаммо, таклиф ва фикрлари ҳам тингланди.  

 “Жанабазар” ва “Қоскўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларини  ажратиб турган Нукус-Чимбой темир йўли устидан шу иккита маҳаллани  боғловчи олдиндан бор бўлган автотранспорт йўлини очиб бериш, темир йўлни кесиб ўтувчи ўринга поезд қатнаши вақтида зарур настил бетон қопламаларини ётқизиб беришда ёрдам сўраб мурожаат этган.  

Мазкур муаммони депутат тегишли соҳа вакилари билан биргаликда ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон темир йўллари акционерлик жамиятига таклиф билан чиқди. Кўтарилган муаммо депутатнинг ёрдами билан ижобий ҳал қилинди.

Эндиликда мазкур маҳалла фуқаролар йиғинидаги маҳалла аҳлининг ҳудудий поликлиника, умумтаълим мактаблари, олий таълим муассасаси, аҳолининг ўз ишлари бўйича қисқа вақт ичида етиб боришга ва маҳалла ҳудудига тез ёрдам, фавқулодда ҳолат бўйича хизмат автомашиналарининг тезлик билан етиб келишига хизмат қилади.

 Нафақат аҳолининг вақтини  тежабгина қолмай, балки 15-20 км  масофани босиб ўтишнинг олдини олишга хизмат қилади.

O’zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    335
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+