Депутат навоийлик талаба ёшлар билан суҳбатлашди

07.05.2022, 12:25

Депутат навоийлик талаба ёшлар билан суҳбатлашди

Навоий Давлат Кончилик институтида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А. Тулегенова иштирокида “Миллатлараро дўстлик кўнгил ришталарини мустаҳкамлаш йўлидаги эзгу вазифа” мавзусида  учрашув бўлиб ўтди.

O'zLiDeP Навоий вилояти жамоатчилик билан алоқалар ва мафкуравий ишлар бўлими томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда 2022-2026 йилларга мўлжалланган “Тараққиёт стратегияси”нинг 74-мақсадида кўзда тутилган “Турли миллат ёшлари учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш, уларда фуқаролик бурчини англаш, ватанпарварлик, бағрикенгликка асосланган миллатлараро муомала маданиятини юксалтириш”га доир қатор масалаларга ҳамда 50-мақсадга мувофиқ  хорижий давлатларнинг энг нуфузли универсетитларидаги бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун очиқ саралаш танловлари тарғиботи масалаларига тўхталинди.

Ўзбек халқининг ўзга миллат вакилларига меҳр ва эътибори, айниқса, уруш йилларида яққол намоён бўлгани ота-онасиз қолган рус ва болтиқбўйи мамлакатлари украин болалари бошини ўзбек оилалари силагани мисолида  эътироф этилди.

-Мен ҳам шу туришимда Ўзбекистонда миллатлараро тотувликнинг рамзиман, дея оламан. Қозоқ миллатига мансуб бўлсам-да, шу юртда туғилиб ўсдим, шу юрт мени тарбиялади. Ўзбекистон-менинг Ватаним! Ўйлайманки, дунёдаги энг бахтли қозоқ—ўзбекистонлик қозоқ бўлса керак, - дейди А. Тулегенова.

Учрашувда сўзга чиққанлар аҳолининг қайси дин ва миллат вакили бўлишидан қатъий назар бир-бири билан тўй-танталари, урф-одатларигача бирлашиб, ўзаро дўстлик алоқалари аллақачон азалий қадриятларга айланиб улгурганини айтишди.

Тадбир дўстлик ва бирдамлик ҳақидаги шеърлар билан давом эттирилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Тулегенова иштирокчи талабаларни ўзининг мавзуга оид ижод намуналаридан баҳраманд этди.

  • Кўрилди
    576
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+