Депутатлар уруш ва меҳнат фахрийларига эҳтиром кўрсатишди

07.05.2022, 14:54

Депутатлар уруш ва меҳнат фахрийларига эҳтиром кўрсатишди

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни арафасида мамлакатимиз бўйлаб уруш қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, юрт тинчлиги ва озодлиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимиз хотираси ёд этилмоқда.

Айни шу мақсадда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан Наманган шаҳридаги Маданий, Шаршара, Гулпора, Соҳибкор, Ойдинкўл, Чинор ва Шарқ тонги маҳаллаларида истиқомат қилаётган фронт орти меҳнат фахрийлари ва байналмилалчи жангчилар хонадонларига ташриф буюриб, уларга совға-саломлар топширилди.

Бу каби эзгу мақсадларга йўғрилган байрам тадбирлари давом этмоқда.

Теглар
Депутатлар
  • Кўрилди
    435
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+