“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида сирдарёлик талаба ёшлар билан учрашув ташкил қилинди

07.05.2022, 14:58

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида сирдарёлик талаба ёшлар билан учрашув ташкил қилинди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши ташаббуси билан «Янги авлод кадрлари» лойиҳаси доирасида Тошкент кимё технологиялар университети Янгиер филиалида тадбир ўтказилди.

Дастлаб сўз олган O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Ташкилий-партиявий ва Истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими мудири Комилжон Бурханов талабаларга партиянинг «Янги авлод кадрлари» лойиҳаси асосида олиб борилаётган тарғиботларнинг мазмун-моҳиятини тушунтирди. Албатта, ҳар бир янгиликка ўч ва бугунги замон талабига мос билим олишга интилаётган ёшларни партия кадрлар захирасига олиш уларга ҳам маъқул келди.

Шундан сўнг, Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Хусан Жабборов ҳамда O’zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Нормурод Бабаханов ҳам сўзга чиқиб, “Янги авлод кадрлари” лойиҳасига кўра ҳудудларда кадрларга бўлган эҳтиёж асосида олий ўқув юрти битирувчиларидан амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш, уларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимларга тайёрлаб бориш, қайта ўқитиш ва пировард натижада замонавий раҳбарлар тайёрлаш тизимини яратиш ва мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор берилаётганини таъкидлади.

Тадбир савол-жавоблар асосида ўтди.

O`zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    578
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+