Карманалик 103 ёшли онахон партия аъзоси бўлди
11.05.2022, 15:20
9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ватанимизнинг турли гўшаларида бўлгани каби Кармана туманида яшовчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, хусусан урушнинг шиддатли кезларида тўғридан- тўғри иштирок этмаган бўлсада фронт ортида хизмат қилган қаҳрамонлар ҳолидан ҳам хабар олинмоқда.
O‘zLiDeP Кармана тумани кенгаши фаолари Шибзон маҳалласида истиқомат қилаётган 103 ёшни қарши олган онахонимиз Ҳикмат ая Ризаева хонадонида бўлишди. Ушбу онахонимиз истиқомат қилаётган хонадонга ташрифимиз ҳамда яқинлари билан суҳбат чоғида Ҳикмат аянинг шу ёшларида ҳам ўзининг эркин фикрига эга эканлиги, юртимизда бўлаётган ҳеч бир ўзгаришларни эътиборсиз қолдирмаслиги, қалбида шукроналик ҳисси уфуриб турганлиги бизни янада қувонтирди. Онахон ҳозирги яратилаётган имкониятлар ҳақида гапира туриб, бевосита ўз бошидан ўтган уруш даври қийинчиликлари, ҳаётнинг машаққатлари тўғрисидаги кечинмаларни кўзларида ёш ила сўзлаб берди.
Ҳикмат аянинг бугунги кунда 100га яқин невара, чевара ва эваралари бўлиб, жамиятда ўзининг муносиб ўрнига эга ва халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилмоқда. Жумладан, партиямиз фаоллари ўғли А.Ризаев “Севолтепа равнақи” номли фермер хўжалигида, набираси Н.Маманова “Обод турмуш келажаги” номли куп тармоқли фермер хўжалигида партия аъзоларимиздан ташкил топган 50га яқин ишчи хизматчиларини бошини бириктириб фидойилик кўрсатишмоқда. Онахонимиз Ҳикмат аянинг дуоларини олиш баробарида юксак эҳтиромимизни кўрсатиб, партиянинг эсдалик совғаси ҳамда рамзий аъзолик гувоҳномаси топширилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг